УКРАИНА–ПОЛЬША ЧЕГАРАСИДА ЕВРОСИЁСАТЧИЛАР ПОЕЗДИ ҲУЖУМГА УЧРАДИМИ?
Россия дронлари Украина ғарбида, Польша чегарасига яқин Ягодын–Дорогуск пунктни нишонга олди. Киев–Варшава поезди локомотиви шикастланди, аммо олдиндан эвакуация туфайли йўловчилар жабрланмади. Польша ҳаво ҳимоясини кучайтирди.
13 сентябрь куни Россия Украина ғарбида, Польша чегараси яқинидаги Ягодын–Дорогуск назорат-ўтказиш пункти ҳудудига дронлар орқали зарба берди. Зарба натижасида Киев–Варшава йўналишида ҳаракатланаётган поезднинг локомотиви шикастланган. Ҳужум вақтида поезд олдиндан эвакуация қилингани сабабли йўловчилар орасида жабрланганлар бўлмаган. Зарба Польша чегарасидан тахминан 2 км масофада содир бўлган.
Айрим хабарларда ушбу йўналишдан аввалроқ Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон ва бошқа хорижий юқори мартабали меҳмонлар ҳам фойдалангани қайд этилмоқда. Аммо Жонсон ҳужум пайтида айнан шу поездда бўлгани ҳақида ишончли тасдиқ йўқ. Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига ҳужумни қоралаб, Россиянинг Украина–Польша чегараси яқинидаги зарбаларини «Путин террори Европа Иттифоқи ва НАТО эшигини қоқмоқда», дея таърифлади.
Ҳужум фонида Польша ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш чораларини кучайтирди. Дорогуск–Ягодын чегара пункти фаолияти ҳам вақтинча тўхтатилиб, кейин яна тикланди.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг