УЧТЕПА ЗАПЧАСТЬ БОЗОРИДАГИ ТОВЛАМАЧИЛАР ЖАЗОЛАНДИ
Учтепа туманидаги “Автомобил эҳтиёт қисмлари бозори”да қарийиб 20 йил товламачилик билан шуғулланган гуруҳ аъзолари 3 йилдан 6,5 йилгача озодликдан маҳрум этилди. Айримлари қаттиқ, айримлари умумий тартибдаги колонияларда жазо ўтайди.
Учтепа туманидаги “Автомобил эҳтиёт қисмлари бозори” ҳудудида товламачилик билан шуғулланганликда айбланган судланувчиларга, жиноий хатти-ҳаракатларидан келиб чиқиб, 3 йилдан 6,5 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этиш жазолари тайинланди.
Улар қарийиб 20 йилдан буён бу ҳудудда ишларини амалга ошириб, авлоддан-авлодга ўтиб келадиган тартибни йўлга қўйган.
Бозорда эҳтиёт қисмлари фақат бир тўда томонидан олиб келиб хоҳлаган нархда сотилади.
Нархлар Сергелидаги машина бозоридан анча фарқ қилади.
Бозорга адашиб келган одамга нарса олишдан бош тортса, баллонларини атай тешиб, ҳеч бўлмаса шу ердан баллон алмаштиришга мажбур қилишади.
Айрим судланувчилар (муқаддам судлангани боис) тайинланган жазони қаттиқ тартибли, айримлари умумий тартибдаги жазо колонияларида ўташи белгиланди.
Суд жараёни якунида раислик этувчи судья томонидан ҳукм мазмуни, унга нисбатан шикоят бериш тартиби ва муддатлари тушунтирилди.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг