Наманган вилояти Учқўрғон тумани мудофаа ишлари бўлими ходимлари иш юкламаси ҳаддан зиёд ортганидан асосли норозилик билдирмоқда. Кун давомида маҳаллаларда ишлаш, режа бажариш ва ҳатто дам олиш кунларисиз меҳнат қилиш бу бўлим учун одатий ҳолга айланган. Ойлик маош меҳнатга мос эмас, ходимлар раҳбарият томонидан доимий босим, ҳақоратомуз муносабатга дуч келиб, адолатстзликдан маънан чарчаган.

«Айримлар ишга келмасдан маош олади, бошқалар эса барча юкни кўтариб адолатсизликка чидайди. Ишда камдан-кам кўринадиган бу эркатойлар пул ва таниш-билишлари ёрдами билан ҳисоботларини ёпади,» – дейди мурожаатчилар.

Ходимлар юқори раҳбариятдан ушбу ҳолатларни холис ўрганиб, тизимни соғломлаштириш, меҳнат шароитини яхшилаш ва адолатни тиклашни талаб қилишмоқда. Мудофаа ҳам ички ишлар тизими каби мажбурий меҳнат ботқоғига ботдими?