Ucell компанияси хизматларидан фойдаланувчи абонентларга турли овозли чатлар, ўйинлар ва қўшимча хизматлар уларнинг розилигисиз уланиб, ҳисобдан пул ечилмоқда

Айрим ҳолатларда абонент рақамлари турли тижорий фирмалар, жумладан сув фильтрлари сотувчи компаниялар қўлига тушиб, кейинчалик реклама қўнғироқлари кўпайган.

📲 «Ucell» айнидими? Манба юборган видеода розиликсиз хизматлар ва ҳисобдан пул ечилиши ҳақида иддаолар илгари сурилди. Видеони кўринг.

Чет эл сафарига чиқувчи абонентларга таклиф этилаётган роуминг тарифлари амалда айтилган шартларга мос келмаслиги, кутилмаган харажатлар пайдо бўлаётгани ҳам билдирилмоқда.

Абонентлар мутасаддилардан Ucell компаниясида қўшимча хизматлар уланиши, шахсий маълумотлар муҳофазаси ва роуминг тарифлари бўйича ҳолатни ўрганишни сўрамоқда.