ДОНАЛД ТРАМПНИНГ ШУБҲА-ГУМОНЛАРИ САБАБ ВАШИНГТОНДАГИ ЭНГ МАШҲУР ҲОВУЗ ЭНДИ КЕЧАЮ-КУНДУЗ ҚЎРИҚЛАНАДИ
Вашингтондаги машҳур Акс эттирувчи ҳовуз туби атайин шикастланди деган Трамп шубҳалари ортидан объект кечаю-кундуз қўриқланадиган ҳудудга айланди. Миллионлаб долларлик реконструкция, муаммолар ва айбдор қидируви қатор саволларни туғдирмоқда.
Пойтахт Вашингтонда жойлашган, реконструкциясига қарийб 15 миллион доллар сарфланган Акс эттирувчи ҳовузи энди кечаю кундуз қўриқланадиган объектга айланди. Бу қарор ҳовуз тубига атайин зарар етказилгани ҳақидаги Трампнинг иддаолари ортидан қабул қилинди.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан олти киши қўлга олинган, яна етти нафарга суд чақирув қоғози берилган. Президентнинг сўзларига кўра, номаълум шахслар ҳовуз тубида «жуда ўткир пичоқ ёки устара билан 106 метрлик тирқич ҳосил қилишган. Ҳовуз тубини 106 метр ўйиб чиқишга қанча вақт кетди экан?
Ҳодисадан сўнг хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Энди ҳовуз ҳудуди доимий қўриқланади, ҳудудга кириш чекланган. Ушбу ҳовуз аввалроқ қарийб 15 миллион долларлик реконструкциядан ўтказилган. Кейинчалик сув ўтлари кўпайиб кетгани, янги бўёқ катта-катта бўлаклаб кўчиб кетгани сабабли уни қайта таъмирлашга тўғри келди ва бу бюджет маблағларининг сарфланиши бўйича кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ҳовуз буюртмасини қўшнисга топширган Трамп энди вайрон вазиятда аллақандай номаълум шахсларни айблаяпти. Ўзимизда Сардоба сувомбори вайрон бўлишида балиқлар айбланган эди, АҚШнинг энг машҳур ҳовузи абгор бўлишида балки мигрантларни айблашар.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг