Тошкент вилоятида адвокат маҳаллий фуқарога нисбатан тайинланган жазони енгилроқ турга ўзгартириб беришни ваъда қилгани учун қўлга олинди.

Xavfsizlik телеграм канали маълум қилишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда адвокатлик бюроси адвокати суд томонидан 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган фуқарога ҳукмни ўзгартириб беришни таклиф қилгани аниқланган.

Адвокат, тергов маълумотларига кўра, суд тизимидаги танишлари орқали ушбу жазони озодликни чеклаш жазосига алмаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилган ва пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан адвокатга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мутасаддилар фуқароларни шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келганда Давлат хавфсизлик хизматининг 1520 қисқа рақами орқали мурожаат қилишга чақирмоқда.

Қайд этилишича, мурожаат этувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади. Адвокат қамағда….