ТОШКЕНТ ШАҲАР СУД ЭКСПЕРТИЗА ХОДИМЛАРИ НОҲАҚЛИК ҚУРБОНИ БЎЛИШМОҚДА
Тошкент шаҳар суд-тиббий экспертиза маркази суд кимё бўлимида ходимлар ишдан бўшатиш, ҳайфсан ва маош устамаларини қисқартириш каби қарорлардан норози. Улар қариндошчилик, гуруҳбозлик ва босимлар меҳнат муҳитига салбий таъсир қилаётганини айтишмоқда.
Тошкент шаҳридаги суд экспертизаси муассасасида бир нафар эксперт ишдан бўшатилгани, яна бир экспертга нисбатан интизомий чоралар кўрилаётгани жамоанинг норозилигига сабаб бўлмоқда.
Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Тошкент шаҳар филиали суд кимё бўлимида меҳнат муносабатлари, ички тартиб ва кадрлар сиёсати билан боғлиқ низоли ҳолатлар кўлами ортди.
Маълум қилинишича, бўлимда айрим ходимларга нисбатан ҳайфсан бериш, маош устамаларини қисқартириш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш каби кескин қарорлар қабул қилинган.
Ходимлар бўлимда ички интизом талаблари барчага нисбатан бир хил қўлланилмаётгани, айрим раҳбар ва ходимларнинг иш вақтига риоя қилиши, хизмат вазифаларини бажариши ҳамда интизомий чоралар қўлланилишида танловчан ёндашув борлигини таъкидланмоқда.
Суд кимё бўлимида қариндошчилик, гуруҳбозлик ва ходимларга босим ўтказиш ҳолатлари мавжудлиги ҳақида ҳам иддаолар мавжуд. Ходимлар мазкур ҳолатлар меҳнат муҳитига салбий таъсир кўрсатаётганини билдиришмоқда.
Ходимлар ташкилотдаги ҳолатни, муҳит ва ходимларнинг кайфиятини ваколатли органлар томонидан холис ўрганишни талаб қилмшмоқда. Гуруҳбозлик ва ишдаги буллинг ҳатто суд тузилмаларига қадар етгани – аянчли ҳол.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг