ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ПЕДАГОГИК МАҲОРАТ МАРКАЗИДА ТАРТИБСИЗЛИК ВА ИЧКИ НИЗО УРЧИМОҚДА
Тошкент вилояти педагогик маҳорат марказида хорижий малака ошириш дастурлари, кадрлар сиёсатини юритиш ва бюджет маблағларидан фойдаланишда жиддий қонунбузарликлар, ички низо ва ходимларга босим ҳақида даъволар кўтарилди.
Тошкент вилояти педагогик маҳорат марказида давлат ҳисобидан молиялаштириладиган хорижий малака ошириш дастурлари, кадрлар сиёсати ва бюджет маблағларидан фойдаланишда жиддий қонунбузарликларга йўл қўйилмоқда.
Марказ директори Тимур Калмуратов раҳбарлиги даврида давлат томонидан ажратилган хорижий малака ошириш квоталари ўз мақсадига тўлиқ хизмат қилмади.
Даъво қилинишича, профессор-ўқитувчилар хорижий дастурларда иштирок этиш учун 1500–1800 АҚШ доллари миқдорида шахсий маблағ ёки кредит ҳисобидан харажат қилишга мажбур бўлишди.
Айнан шу маблағлар ҳисобидан айрим мансабдор шахслар ҳам хориж сафарларида қатнашди.
Марказда тажрибали ходимларга босим ўтказилиб, лавозими пасайтирилаётгани ёки ишдан кетишга мажбур қилинаётгани, уларнинг ўрнига турли давлат идораларидан тавсия этилган шахслар ишга қабул қилинаётгани жамоага салбий таъсир ўтказмоқда.
Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси раҳбариятининг ҳам хорижий малака ошириш квоталарини шакллантириш жараёнида иштирок этишди.
Бу жараёнда малака ошириш учун ажратилган давлат маблағларининг мақсадли сарфлангани юзасидан ҳуқуқий баҳо берилиши шарт.
Элтузар мазкур иддаолар юзасидан масъул идоралар баёнотларини эълон қилишга тайёр.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг