Қўшни давлатдан яширинча олиб келинган катта миқдордаги наркотик модда Тошкент шаҳрида мусодара қилинди.

Хусусан, Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида яшовчи, 1988 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги меҳмонхоналардан бирида 1 кг 185 гр «гашиш» моддасини шартли харидорга 26 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 21 минг долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, у билан бирга Сурхондарёдан пойтахтга олиб келган «Кобалт» автотранспорт воситаси ҳайдовчиси – 1987 й.т., муқаддам ўғрилик билан боғлиқ жинояти учун судланган шериги ҳам меҳмонхона ёнида қўлга олинди.

Унга қадар меҳмонхонада ноқонуний жинсий алоқада бўлган. Меҳмонхона ишчилари паспорт назоратига эътибор бермагани ва жиноятчи хонага аёлларни олиб келгани аниқланган.

Ҳозирда ушбу наркосавдогарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, унинг ахлоқий ишларига ҳам баҳо берилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.