Тошкент шаҳридаги 35 та бозор ва савдо мажмуаси очиқ аукцион орқали хусусий инвесторларга таклиф этилади. Сотиладиган объектлар сирасида Абу Саҳий, Ўрикзор, Бешқўрғон, Сергели автрмобил бозори, Янгиобод, Кадышева бозорлари бор.

Бу ҳақда мамлакат пойтахтини 2026–2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган янги қарор доирасида маълум қилинди. Сотувга чиқариладиган объектлар ўрнида замонавий экологик талабларга жавоб берадиган бозорлар ва кўп функцияли савдо мажмуаларини барпо этиш режалаштирилган.

Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад — савдо инфратузилмасини модернизация қилиш, хусусий инвестицияларни жалб этиш ҳамда харидорлар ва тадбиркорлар учун қулай шароит яратишдир.