Art City Hotel ҳақида очиқ-ойдин гапириш вақти келди.

Бу меҳмонхона хорижий меҳмонларни жалб қилиш ўрнига, уларни қочириш билан банд. Менежмент даражаси ачинарли ҳолатда: брон қилинган хоналарни мижоз билан келишмасдан бекор қилиш – бу на фақат беҳурматлик, балки туризм соҳасининг энг оддий қоидасини оёқ ости қилишдир.

Яқинда бўлган ҳолат бунга яққол мисол: Европа Иттифоқидан келган икки нуфузли меҳмон учун брон қилинган хона икки кун муқаддам, яъни 30 апрель куни ҳеч қандай огоҳлантиришсиз ва меҳмонларнинг розилигисиз бекор қилинган. Бу амал  масъулиятсизлик, касбий савиянинг пастлиги ва мижозга мутлақо ҳурмат йўқлигининг белгисидир.

Ходимларнинг қўпол муносабати эса вазиятни янада ёмонлаштиради. Бунга қўшимча равишда, нархлар асоссиз равишда оширилган. Бундай хизмат учун бу қадар пул талаб қилиш – очиқча адолатсизлик.

Хулоса оддий: агар ўзингиз ва меҳмонларингиз қадрини билсангиз, бундай жойдан узоқроқ юрганингиз маъқул.

Кун шиори: Тошкентдаги Art City Hotel’дан эҳтиёт бўлинг.