Икки нафар фарзанднинг онаси З.М. Россия Федерациясига ишлаш мақсадида кетган турмуш ўртоғи  бошқа аёллар билан ишқий муносабатда бўлиб келаётганидан хабар топди.

Эр билан жанжал қилай деса, эр узоқда. Икки болани олиб, ота-онасиникига кетай деса, ихтиёри қайнона-қайнотада. Аламини ичига ютадиган замонмас.

Қасд олиш мақсадида эри унгамас, балки ота-онасига  жўнатган 5.000 АҚШ долларини ёқиб юборишга қасд қилди.  Натижада нафақат пул, хонадон ётоқхонаси ва унга туташ меҳмонхонаси ҳамда хона ичидаги буюмлар ҳам ёнди.

Томди туман суди  рашкчи хотинни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 173-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этгани учун унга 1 (бир) йил 5 (беш) ой озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Хотин  уйида, эр Россияда ишқий муносабатларини давом этириб, ота-онасига пул жўнатмайди.