ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТИББИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ ҚОШИДА МАЛАКА ОШИРИШ «СТАВКАСИ» ҚАНЧА?
Тошкент давлат тиббиёт университети қошидаги педагог кадрлар малакасини ошириш марказида тингловчилардан «ҳимоя», тестлар ва бошқа баҳоналар билан пул ундирилаётгани, таҳдидлар ва коррупцион «ставка»лар одатий ҳолга айлангани айтиляпти.
Тошкент давлат тиббиёт университети ҳузуридаги Педагог кадрларнинг малакасини ошириш тармоқ марказида порахўрлик авж олди – бу ҳақида Элтузарга марказ тингловчилари мурожжат йўллашди.
Мурожаат муаллифларининг таъкидлашича, ушбу марказда бир неча йиллардан бери ўқитувчилардан турли баҳоналар билан пул йиғилади.
Хусусан, “ҳимоя иши” учун 500 минг сўм, тестлардан ўтиш учун эса 200–300 долларгача пул талаб қилинади.
“Пул бермасанг, йиқитаман”, “Портфолиони ўтказмайман” каби таҳдидлардан тингловчилар безор бўлишган.
Ўқитувчи малака оширишга келадими ёки навбатдаги “касса”ни тўлдириш учунми?
Бу ҳолат, ставкалар деярли барча малака ошириш марказларида мавжуд – сон саноқсиз бемантиқ тестлардан ўтиш имконсиз.
Тизимнинг ўзи тингловчиларни коррупцияга ундамаяптими?
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг