ТИББИЁТ ВА ТАЪЛИМНИНГ КОРРУПЦИОН БАЛЧИҒИ ҚАЙСИ НУҚТАДА?
Тиббиёт ходимларига текин форма, таълимдаги канцелярия таъминоти қоғозда бор, амалда эса ходимлар ва ўқувчилар ҳисобидан қопланмоқда. Муаллиф бу орқали соҳа юқори поғоналарида урчиган яширин коррупция манзарасини очиб беради.
Ижтимоий тармоқларда тиббиёт ходимлари учун давлат ҳисобидан қандай сарпо-суруғ аталиши ҳақида постлар айлниб юрибди.
Гапнинг индаллоси, давлат шифохонасида ишлайдиган ҳар бир тиббиёт ходимига ҳар йили икки дона янги формава оёқ кийимни текин бериш белгиланган. Иддаоларга кўра, бунинг учун давлат бюджетидан аждарнинг калласидек маблағ ажратилади. Лекин давдат шифохонасидаги ходимлар формани ўз чўнтагидан сотиб олиши ҳаммага маълум. Демак, тиббиётдаги энг йирик коррупция шифохоналарда эмас, катта раҳбарларнинг идораларида амалга ошади.
Таълим соҳасида эса канцелярия – битмас-туганмас сарват манбаи. Мактаб маъмурияти ҳам, бошқармалардаги клерклар ҳам, олий таълим даргоҳлари ҳам қоғоз-қалам билан ишлайди. Таъминот – давлат зиммасида. Амалда «ҳамма ўзи учун ўл етим», канцелярияни ходимлар ўз ҳисобидан ёки талаба-ўқувчилар ҳисобидан сотиб олишади. Буни фаррошдан тортиб, ректорлару-вазиргача ҳамма билади. Хўп, ОТТлар канцелярияни ўз ҳисобидан олар, лекин қоғозда ёзилган сарфлар амалдагидан анча юқорилиги аниқ.
Таълим ва тиббиёт – мамлакатнинг битмас-туганмас дарди. Бу соҳалардаги йирик коррупция катта кабинетларнинг сиридир. Шундай экан, ўқитувчи ва ҳамшираю-дўхтирдан профессинализм, ҳаққонийлик талаб қилишнинг ўзиёқ кулгили. Балиқ бошдан сасийди деган нақлнинг амалдаги исботи бу.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг