ТЕРМИЗДА АФҒОНИСТОНЛИК ТАЛАБА ҲИНДИСТОНЛИК ҚИЗНИ ЗЎРЛАМОҚЧИ БЎЛДИ
Термизда ТТАТ филиали ётоқхонасида афғонистонлик талаба ҳиндистонлик қизни зўрламоқчи бўлгани, комендант эса воқеани яширишга ҳаракат қилгани иддао қилинмоқда. Ҳодиса бўйича расмий изоҳ талаб этилмоқда.
Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали талабалари ётоқхонада хорижлик талаба қизга нисбатан жинсий зўравонликка уриниш ва тан жароҳати етказиш ҳолати бўлганини иддао қилиб Элтузарга мурожаат йўллашди.
Талабаларнинг таъкилашича, 6 июнь куни кечқурун Афғонистонлик талаба спиртли ичимлик таъсирида Ҳиндистонлик талаба қиз хонасига кириб, унга тажовуз қилмоқчи бўлган, қиз қочишга уринганда боши деворга урилган ва ҳушидан кетган.
Шовқиндан бошқа талаба қизлар чиққан, комендант чақирилган. Мурожаат муаллифлари комендант воқеани яширишга урингани ва гувоҳ талабаларни қўрқитганини ҳам айтмоқда.
Бу воқеани текшириш, жабрланган талаба қиз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, айбдор деб кўрсатилаётган талаба ва комендантга нисбатан қонуний чора кўриш, ётоқхонада тунги назорат, видеокузатув ва қўриқлаш хизматини кучайтириш зарур. Университет маъмурияти, харрасмент бўйича мажлисбозликдан ортиб қизларни амалда ҳимоялашга ўтинг.
Университетга бириктирилган Ички ишлар органлари ходимларидан бирор наф борми ўзи?
Ходиса ҳақида расмий изоҳ кутиб қоламиз.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг