ТЕРМИЗ ЧЕГАРАСИДА СЭС ХОДИМЛАРИНИНГ ИШ ҲАЖМИ ҚИСҚАРИБ, МАОШЛАР УРВОҚҚА АЙЛАНДИ
Термиздаги Ўзбекистон–Афғонистон чегарасида санитария-эпидемиология хизмати ходимлари иш соатлари қисқартирилиб, 0,25 ставкада расмийлаштирилгани натижасида маошлари 1,3 млн сўм атрофига тушгани, иш шароити оғирлашгани айтилмоқда.
Термиз шаҳридаги Ўзбекистон–Афғонистон чегараси дарё портида ишловчи санитария-эпидемиология хизмати ходимлари ўз меҳнат ҳуқуқлари бузилаётгани ҳақида Элтузарга шикоят йўллашди.
Аввал 2 постда 16 соатлик навбатда ишлаган бўлса, сўнгги йилларда иш соатлари нотўғри ҳисобланиб, 0,25 ставкада расмийлаштирилган. Ойлик маош 1,3 млн сўмгача тушиб кетди.
Ходимлар раҳбарият ва турли ташкилотларга мурожаат қилишса-да, муаммо ҳал этилмади.
Шунингдек, дезинфекция воситалари ва ҳимоя жиҳозлари етишмаслиги, иш шароитлари оғирлиги СЭС ходимларини ҳолдан тойдирмоқда.
Ходимларнинг 0,25 ставка учун маоши жуда кам, улар 1 ставка ва 24 соатлик иш режимига қайтирилиб, ушлаб қолинган иш ҳақларини компенсация қилинса адолатдан бўлади.
Иш юкламасини ошириш, шароитлани яхшилаш борасида масъул идоралардан қатъий чоралар кутилмоқда.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг