Ҳозир дунëнинг ақл маркази Сан Францискода деб ҳисобланса, 1984 йили СССРда ва умуман Шарқда бу ақл маркази Тошкент бўлган.

1961 йили Гагаринни космосга учириш лойиҳасининг махфий номи “Тошкент-1” бўлган. Космос лойиҳаси Қозоғистонда амалга ошгани билан Тошкентдан туриб контрол қилинган.


Гагарин ва Королевларнинг дўппи кийиб суратга тушгани бу тасодиф эмас.

Симсиз алоқа тизими, телеведение, интернет ва ойда юрадиган трактор ғоялари илк Тошкентда туғилган.

СССРда тақиқланган “Мастер ва Маргарита” китоби илк марта Тошкентда нашр қилинган.

Бугунга келиб бундан 40 минг йил олдинги бронза давридаги каби қозон ясаб, томоқ пишириш даражасига қайтган Тошкент 1984 йили Шарқнинг илм, заковат, кино ва санъат маркази эди.

Бу ҳақда куни кеча Тошкентдаги “Алп” нашриëтида босилган “Тайм машин 1984” китобида ўқий оласиз.

Бу фантастика эмас балки 1984 йилдаги илм маркази бўлган Тошкентга саëҳат.

“Фазоларнинг қай бурчагига ақли билан етадир инсон, аммо не бор ўз юрагида билмай ўтиб кетадир инсон” деб ëзган эди 1984 йили Тошкентдаги кибернетика институтини бориб кўрган шоир Эркин Воҳидов.

256 варақлик бу китобни сотиб олиш учун Тошкентдаги 998 90 990 70 61 ëки 998507607434 рақамларига боғлансангиз етарли. Ҳозирдан сизга мутоала бахти мушарраф бўлсин.