ТАЪЛИМ БОШҚАРМАЛАРИНИНГ ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ НЕГА ШАФФОФ ЭМАС?
Қашқадарёдаги мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси антисептиклар хариди учун бир ярим миллиард сўмга яқин маблағ сарфлаган, аммо нархлар нега қиммат? Бу маҳсулотлар мактаб ҳамда боғчаларга етдими? - жавоб йўқ, аммо саволлар кўп.
Қашқадарё вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ва “EXTREME PROFIT” МЧЖ ўртасида 17.12.2025 йилда 74100 дона қўл учун суюқ (антисептик) дезинфекция воситаси учун бюджетдан 1.111.500.000 сўм ўтказиб берилган.
74 минг дона антисептик восита нархи миллиард сўмдан ошмоқда. Одатда бу каби йирик ҳаридларда товар нархи анча арзонлаштирилиши керак. Шартномадаги товар бошқарма тасарруфидаги мактаб ва боғчаларга етиб бордими ўзи? Бу ҳам бир очиқ савол.
Давлат ҳаридларида маҳсулот нархини белгилашнинг муайян тартиби йўқ. Товарлар бозордаги реал нархидан анча қиммат баҳоланади. Шунингдек, товарлар тўлиқ етказиб берилдими — бу ҳам очиқ назорат қилинмайди.
Масалан, Қашқадарё вилояти мактаб боғчалари антисептик маҳсулотни бошқармадан оладими ёки ота-оналар бунинг учун фонд пули йиғишадими?
Давлат ҳаридлари ҳақида ҳисоботлар реал асос ва далиллар билан тақдим этилмас экан, коррупцияга қарши курашяпмиз деб кўкрагингизга урманг, муҳтарам мутасаддилар.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг