Атоқли ёзувчи ва ўзбек романчилиги асосчиси Абдулла Қодирий 44 ёшида, биринчи ўзбек профессори, замонавий ўзбек тили ва адабиёти асосчиларидан бири Абдурауф Фитрат 54 ёшида, атоқли ёзувчи ва шоир, таржимон Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон 41 ёшида отиб ташланган. Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф 47 ёшида вафот этган. Сен эса пенсия жамғармаси учун нима қилдинг?

Пенсия ислоҳотида бошқа давлатларда пенсия ёш неччи ёш қилиб белгиланганлигини ўрганишнинг ўзи етмайди. Бунда давлат аҳолисининг қанча қисми ёшларни, қанча қисми қарияларни ташкил этишини ҳисобга олиш муҳимдир. Маълумки, Ўзбекистонда аҳолининг умумий таркибида ёшларнинг улуши жуда катта рақамни ташкил этади. Буни ҳеч қайси давлат билан солиштириб бўлмайди. Қариб бораётган давлат эмасмиз. Таклиф этилаётган пенсия ёшининг оширилиши ишсиз ёшларнинг янада кўпайишига олиб келиши мумкин. Ўзи шундай ҳам яхши ишларни катталар банд қилган. Ёшларнинг бахти ҳам, тахти ҳам, саломатлиги ҳам иш билан бандлигига боғлиқ.

Ҳуқуқшунос Анвар Бозоров