ДИНИЙ РИЖОЛ 3 МЛН СЎМ ПОРА ТАКЛИФ ҚИЛДИ
Қашқадарёлик фуқаро интернетда тақиқланган диний маърузаларга лайк босиб, уларни сақлаб келгани аниқланди. У ҳуқуқбузарликка оид материаллар бўйича чора кўрмаслик ва телефонни қайтариш эвадига мансабдорга 3 млн сўм пора таклиф этди ва жаримага тортилди.
Қашқадарёлик бекорчи А.М ишлаб пул топиш, оиласини боқиш ўрнига, “Odnoklassniki” тармоғидан ўз номига аккаунт очиб, ушбу профиль орқали Ўзбекистон Республикасида маърузалари тақиқланган “Рафиқ Қори, Рашод қори ва Маъмуржон” домлаларнинг диний мазмундаги видео маърузаларига доимий равишда “класс” (маъқул) белгисини босиб, ўзида сақлаб келгани аниқланди.
Сал кам 40 ни уриб қўйган, аммо ақли 5 ёшли боланикидан ҳам кам бўлган А.М ўзи томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳужжатлари юзасидан чора кўрмаслик ҳамда расмийлаштириб олинган “SAMSUNG A-26” русумли телефон аппаратини қайтариб бериши эвазига давлат органи мансабдор шахсига 3 млн сўм пора таклиф қилган.
Шу билан у Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 211-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилди. Унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида, яъни 20.600.000 (йигирма миллион олти юз минг) сўм жарима жазоси тайинланди. Битди-тугади.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг