ВАЗИРЛИК ОИЛАВИЙ КОРХОНАГА АЙЛАНДИМИ?
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида 20 ёшли, вазир Эъзозхон Каримованинг жияни этиб кўрсатилган ходим етакчи мутахассис сифатида ишлаётгани ҳақида маълумотлар тарқалди. Бу ҳолат вазирликларда қариндошчилик ва кадрлар сиёсатига оид саволлар туғдирмоқда.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги кадрлар бошқармасида етакчи мутахассис бўлиб ишлайдиган 2006 йилда туғилган Масуджонова Моҳина Эркин қизи вазир Эъзозхон Каримовани жияни экан.
Яъни, Эъзозхон Каримованинг 1984 йил Косонсой туманида туғилган синглиси Каримова Гулбар Ғофуржоновнанинг қизи эканлиги маълум бўлди.
Инсайдерларга кўра, тажрибасиз ёшгина қизча Вазирлик амалдори сифатида тайинлик бир иш қилмасада, лекин отни калласидек ойлик олади дейилмоқда.
Ўзбекистонда вазирликлар оилавий бизнесга айлангани ҳеч кимга сир эмас. Аммо 20 яшар қизнинг вазирликда етакчи мутахассис бўлиши саволларни пайдо қилмайдими?
Сиз қандай фикрдасиз?
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг