СУРХОНДАРЁДА АВТОМОЙКА ИЧИМЛИК СУВИНИ ИСРОФ ҚИЛМОҚДА
Жарқўрғон туманидаги оилавий автомойка ичимлик сувини мошина ювишга ишлатиб, ифлос оқова сувни тунда ариққа оқизмоқда. Бу ҳолат аҳоли яшайдиган ҳудудда антисанитария ва норозиликни келтириб чиқармоқда.
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани Қорақурсоқ маҳалласида жойлашган “Жаҳонгирбек Сардорбек ифтихори” номли оилавий «автомойка» ичимлик сувини аёвсиз исроф қилмоқда – бу ҳақида Элтузарга маҳаллий аҳоли хабар берди.
Бу автомойкада мошинлар ичимлик сувида ювилади, ҳосил бўлган ифлос оқова сув эса тунги вақтда ариққа оқизиб юборилади,» – дейди маҳаллий аҳоли.
Чиқинди сув аҳоли яшаш ҳудудига етиб бориб антисанитария ҳолатини юзага келтирмоқда. Маҳалла фаоллари эса мурожаатларни эътиборсиз қолдирмоқда.
«Маҳалламиздаги дўкон ва овқатланиш шохобчалари харидорларга чек берилмайди, ердан қандай фойдаланилаётгани номаълум. Шуни масъул раҳбарлар билмайдими? Ёки билиб, билмаганликка олишадими?»


Сурхондарёнинг чекка ҳудудлари ҳали мунтазам ичимлик суви билан таъминланмаган бир пайтда, тадбиркор сувни исроф қилаётганини қандай изоҳлаш мумкин? Автомойка тозаланган оқова сувга улана олмайдими? Шароит бўлмаса бундай бизнес очишга ким ижозат берди?
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг