Энди судьялар даромадлари ва мол-мулки тўғрисида декларация топширади – Президент фармони
Президент фармонига кўра, судьялар ва суд аппарати ходимлари даромадлари ҳамда мол-мулки тўғрисида декларация топширади. 2026–2027 йиллар давомида манфаатлар тўқнашуви ва коррупциявий хавфларни мониторинг қилувчи электрон тизимлар жорий этилади.
Ҳужжатга кўра, суд аппарати ходимлари фаолиятидаги коррупция, шубҳали схемалар ва интизом бузилишларига олиб келувчи бўшлиқларни аниқлаб, уларни бартараф этиш, суд аппарати ходимлари фаолиятини мониторинг қилиш имконини берувчи коррупциявий хавф-хатарларни бошқариш электрон ахборот тизимини ишга туширади.
Судьялар олий кенгаши 2026 йил 1 сентябрга қадар – судьялар томонидан манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари ҳамда даромадлар ва мол-мулки тўғрисидаги декларацияни Кенгашга тақдим этиш, шунингдек, уларни текшириш ва таҳлил қилишнинг автоматлаштирилган электрон тизимини.
Олий суд 2027 йил 1 майга қадар
– суд аппарати ходимлари томонидан манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари ҳамда даромадлар ва мол-мулки тўғрисидаги декларацияни Олий судга тақдим этиш, шунингдек, уларни текшириш ва таҳлил қилишнинг автоматлаштирилган электрон тизимини – суд аппарати ходимлари фаолиятидаги коррупция, шубҳали схемалар ва интизом бузилишларига олиб келувчи бўшлиқларни аниқлаб, уларни бартараф этиш, суд аппарати ходимлари фаолиятини мониторинг қилиш имконини берувчи коррупциявий хавф-хатарларни бошқариш электрон ахборот тизимини ишга туширади.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг