СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ЭКСПОРТЧИ ТАДБИРКОРЛАРДАН ҲУЖЖАТ ТАЛАБ ҚИЛАЁТГАНИ НОРОЗИЛИК КЕЛТИРИБ ЧИҚАРМОҚДА
Президент фармони экспортчи тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берган эди. Энди Солиқ қўмитаси ҳисобот билан бирга шартнома ва божхона ҳужжатларини ҳам талаб қилмоқда, бу эса тадбиркорлар норозилиги ва коррупция хавфини кучайтирмоқда.
Президент фармонига кўра, ўз маҳсулотини четга экспорт қилувчи тадбиркорлар айрим солиқ имтиёзларига эга. Яъни экспортчи тадбиркор шу пайтгача фақат ҳисобот асосида солиқнинг муайян қисмини тўлаб келган. Энди эса қўмита ҳисобот билан бирга асословчи ҳужжатларни талаб қилмоқда.
Мақсад – тадбиркор ростан экспорт билан шуғулланганми, шартнома қиймати қанча эканлигини билиш. Тадбиркорлар экспортни асословчи ҳужжатлар, шартнома ва божхона қайдларини тақдим этишдан бош тортмоқда.
Тадбиркорлар таъкидлашича, бундай ҳужжатларни сўраш ноқонуний текширув билан баробар ва коррупцияни келтириб чиқаради.
Шу сабабдан тадбиркорлар экспортни асословчи ҳужжатлар билан бирга ҳисобот жадвалини тўлдиришдан норози.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг