СОЛИҚ ТИЗИМИДА ҚУЙИ ХОДИМЛАР КРЕДИТ БОТҚОҒИГА БОТДИ
Президент фармонлари ортидан солиқ идораларида режалар икки баравар ошди, текширувлар чекланди, маош ва устамалар кескин қисқарди. Бу эса тажрибали кадрлар кетиши, иш унумдорлиги пасайиши ва коррупция хатарини кучайтирмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.05.2026 йилдаги ПФ 95 сонли фармон билан солиқ ходимларига йиллик солиқ тушуми миқдори(режаси)ни икки бараварга ошириб бажариш юклатилди.Бу солиқ ходимларни иш ҳажми икки бараварга ошганлигини билдиради.
Маълумки, солиқ тушумларини тўламайдиган буйин товлайдиган тадбиркорларимиз ва фуқаролармиз талай. Ушбу шахсларни топиб бирма-бир гаплашиш тушунтириш ишлари олиб бориб,ундириш керак. Тўламаган солиқ қарзлари МИБга ундириш учун ўтказилганлигининг фойдаси деярли йўқ. Солиқлар қарзи МИБ да ижроси таъминланмасдан тураверади.
Айни дамда солиқчилар солиқ тушуми режасини кунлик бажариши керак. КПИ режаси шунга боғланган. Ходимлар дам олиш кунларсиз, ҳар куни 12-14 соат ишлаяпти. Солиқ тушумларини ундириш жараёнида солиқ тўловчиларнинг хокимият, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ишлайдиган қариндош уруғи, таниш билишлари ходимларга босим қилиши ҳам бор гап.
Бундан ташқари, ҳозирда текшириш ўтказиш чекланган. Солиқ тушумларини ундириш ва бошқа масалаларда тадбиркорлар билан гаплашиш учун ҳам солиқ ходимлари Бизнес Омбусмандан рухсат олиш керак. Рухсат олинмаса, олинмаса,солиқ ходими ишдан кетиши ёки 17 миллион маъмурий жарима тўлаши мумкин. Солиқ хизмат органи ходими солиқ ундириш мақсадида гаплашиш учун Бизнес Омбусмандан рухсат олиши ишни секинлатиш дегани.
Солиқ ходимларининг лавозим иш ҳақиси 2017 йилдан бери ўзгармаганлиги сабабли Президентнинг ташабуси билан ПФ 95 сонли Фармонига асосан устама тўловига 2026 йил июн ойида ўзгариш бўлган эди. Мазкур ўзгариш бўйича бор йўғи 4 ой иш ҳақи тўланди. Бу тартибҳ02.09.2026 йилдаги ПФ-181 сонли фармон билан бекор бўлди. Ушбу фармон оқибатида солиқ ходимлари 2026 йил сентябр ойидан 20 фоизга камайган ҳолда иш ҳақи олмоқда. Иш ҳақига Молия вазирлиги томонидан чеклов ўрнатилди. Ушбу Фармонига асосан 2027 йил 1 январдан солиқ ходимларини лавозим маоши 40-50 фоизга камаймоқда.
Иддаоларга кўра, бугун солиқ тизимида кўп йиллардан бери ишлаётган тажрибали мутахасислар бошқа иш қидириш билан овора. Бу ҳолат иш унумдорлигига ва солиқ тушуми га салбий таъсир қилиши ҳамда солиқ тизимида коррупция ҳолатлари кўпайиши аниқ. Молия вазирлиги солиқчилардан қийиб, бюджет харажвтларини оптималлаштираверса, солиқ тизимида иш самараси буткул пучга чиқади. Масалага жиддий эътибор зарур.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг