Собиқ CIA (ЦРУ, Марказий Разведка Бошқармаси) ходими Жон Кириаку рақамли махфийлик масаласидаги халқаро баҳсларни яна кун тартибига олиб чиқди.

Кириаку айрим чиқишларида разведка ва махсус хизматлар муайян шароитларда телефон ва ноутбуклар микрофони ҳамда камераларига масофадан кириш имкониятига эга эканини билдирган. Бу баёнот ижтимоий тармоқлар ва ахборот майдонида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Киберхавфсизлик мутахассислари эса бундай имкониятлар одатда зарарли дастурлар, шпион дастурлари, қурилмадаги хавфсизлик нуқсонлари ёки нотўғри созламалар орқали амалга оширилишини қайд этмоқда. Улар фойдаланувчиларни қурилмалар хавфсизлигини кучайтириш, шубҳали иловалардан эҳтиёт бўлиш ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилишга чақирмоқда.

Мутахассислар фикрича, мазкур муҳокамалар замонавий рақамли дунёда кузатув, шахсий ҳаёт дахлсизлиги ва киберхавфсизлик ўртасидаги мувозанат ҳақидаги саволларни яна бир бор долзарб қилиб қўймоқда.

Сизнингча махсус хизматлар компютерингизни ёки телефонингизни масофадан туриб кузата олишадими?