Сирдарё вилоятидаги “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонасининг бир гуруҳ ишчилари корхонадаги меҳнат муҳити, иш ҳақларининг кечикиши ҳамда айрим ходимларга нисбатан имтиёзли муносабат мавжудлигидан шикоятчи.

Ишчиларнинг таъкидлашича, корхонада ойлик маошларининг кечикиши сабабли оддий ходимлар оиласини таъминлашда қийналаётган бир пайтда, айрим шахсларга алоҳида шароитлар яратилган.

Хусусан, корхонада Алишер Жумаев деган ходим танловсиз ишга қабул қилинган, унга алоҳида хизмат хонаси ажратилган, бошқа ходимлар эса тор хоналарда ишлашга мажбур бўлаётганини норозиликларга сабаб бўлмоқда.

Шунингдек, Жумаев икки ойлик иш ҳақини олдиндан олиши, айрим ҳайдовчи ва ходимлардан турли баҳоналар билан пул талаб қилиши, рози бўлмаганларни ишдан бўшатиш билан қўрқитиши ҳақида ҳам даъволар билдирилган.

Мурожаатда шунингдек, Алишер Жумаев аввал ҳам корхонада раҳбарлик қилиб, молиявий қонунбузилишларга йўл қўйгани, кейин эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралардаги қариндошлари орқали масъулиятдан қутулгани ҳақида ҳам даъволар келтирилган.

Тоза худудни эски раҳбарлардан тозалаш лозим. Лекин тизим бунга йўл қўядими?