Сингапурлик фуқаро бир ҳафта ичида полицияга минг мартадан ортиқ қўнғироқ қилиб, телефонда жим турган. Бу қилмиши учун унга олти ойгача қамоқ жазоси таҳдид қилмоқда, дея хабар берди The Straits Times нашри.

Тергов маълумотларига кўра, 37 яшар Фу Жиа Ҳонг бошқа шахс номидаги SIM-карта орқали тўртта ҳудуд полиция бўлимларига қўнғироқ қилди.

Ҳар бир бўлимга 24 тадан 425 тагача қўнғироқ келиб тушган.
Ҳозирча минглаб қўнғироқнинг нима сабабдан қилингани номаълум. Суд фуқаронинг руҳий ҳолатини текшириш учун Психиатрия саломатлиги институтига юборди.

Сталкер абонентга олти ойгача қамоқ жазосидан ташқари, 2500 Сингапур доллари (тахминан 2000 АҚШ доллари) миқдорида жарима жазоси ҳам белгиланиши мумкин.