ШВЕЙЦАРИЯ РОССИЯГА ҚАРШИ САНКЦИЯЛАРНИ КУЧАЙТИРДИ
Швейцария Россияга қарши санкцияларни кенгайтириб, криптовалюта сектори, рублга боғланган стейблкоинлар ва рақамли рублга оид операцияларни чеклади, шунингдек СПГ, танкерлар ва денгиз инфратузилмасига қўшимча тўсиқлар жорий этди.
Швейцария ҳукумати Россияга қарши қўшимча санкцияларни жорий қилди. Янги чекловлар Европа Иттифоқининг 20 пакетидаги чораларнинг бир қисмини қамраб олади ва 20 августдан кучга кирди.
Янги санкциялар криптовалюта секторига тааллуқли. Швейцария Россияда фаолият юритувчи платформалардан криптоактивларни ўтказиш ва алмаштириш учун фойдаланишни тақиқлади.
Шунингдек, Россиянинг айрим криптоактивлари ва рақамли валюталарини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш ҳам чекланди.
Чекловлар доирасида рублга боғланган A7A5 стейблкоини, RUBx активи ва Россиянинг рақамли рубли ҳам тилга олинган. Улар билан боғлиқ операцияларда иштирок этиш ва уларни ривожлантиришга кўмаклашиш тақиқланган.
Янги чоралар фақат молиявий сектор билан чекланмайди. Швейцария Россиянинг СПГ соҳаси, танкерлар, айрим экспорт операциялари ва денгиз инфратузилмасига оид хизматларга нисбатан ҳам қўшимча чекловлар жорий қилди.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг