Швециядан Тошкентга миграция қонунчилигини бузганлик учун депортация қилинган 20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер авиарейси орқали мамлакатга қайтарилди.

Энди ишсиз қолган, ҳуқуқи бузилган, ҳуқуқи топталган ёки ўзи Швецияда ҳуқуқбузарлик қилган фуқаролар ариза билан элчихонага мурожаат қилса дарҳол мамлакатга қайтарилади.

Ватандошлар Ўзбекистон ва Швециянинг ваколатли органлари ўртасидаги мувофиқлаштирилган ҳамкорлик ҳужжати натижасида қайтарилмоқда.

Икки томонлама ҳамкорлик доирасида фуқароларни идентификация қилиш, ҳужжатларни расмийлаштириш ва хавфсиз транспортировкани таъминлаш каби барча ташкилий-ҳуқуқий жараёнлар тезкор амалга оширилди.

Ўзбекистон миграция масалалари бўйича хорижий ҳамкорлар билан доимий ҳамкорликни давом эттирмоқда, жумладан миграция қонунчилиги бузилишининг олдини олиш ҳамда хориждаги Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳам алоҳида иш олиб борилмоқда.

Шунингдек, Австрия мигрантларни Ўзбекистон орқали депортация қилишни йўлга қўймоқда.

Ўзбекистон хорижда нуфузини сақлаш учун ҳар томонлама алоқаларни йўлга қўймоқда. Аввало намуна сифатида ўз фуқароларини мамлакатларига олиб келмоқда.