Швециянинг Фагерста шаҳридаги Бринелль мактабига 18 яшар собиқ ўқувчи қилич билан қуролланиб, одамларга ҳужум қилди. Ҳужум оқибатида камида уч киши жароҳатланган.

AFP маълумотига кўра, жабрланганларнинг икки нафари оғир аҳволда, яна бир кишининг ҳолати ҳозирча номаълум. Барча жароҳатланганлар шифохонага олиб кетилган.

Полицияга ҳодиса ҳақида жума куни соат 14:00 атрофида хабар берилган. Ҳодиса жойига полиция, тез ёрдам ва полиция вертолёти жалб қилинган.
Полиция ҳужумчини ушлади. Швеция ОАВларига кўра, жиноятчи қўлга олиш вақтида оёғидан яраланган. Унинг исми ҳозирча расман ошкор қилинмади.

21 авнуст мактабда ёзги таътилдан кейинги биринчи ўқув куни бўлган. Ҳодисадан сўнг ҳудуддаги бошқа мактаблар ҳам вақтинча ёпилди. Ҳужумнинг сабаби ўрганилмоқда.