Таниқли қизиқчи Шукрулло Исроилов Тошкент шаҳар маданият бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу маълумот унинг администратори томонидан тасдиқланган

Тайинлов 21 август куни Тошкентда маданият ва санъат соҳасидаги ишлар муҳокама қилинган йиғилишда расман маълум қилинди. Бошқарма бошлиғи лавозимига Бекзод Баҳромов тайинланган. Янги лавозимда Шукрулло қизиққа пойтахтда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, маданият муассасалари фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда янги лойиҳаларни амалга ошириш вазифаси юкланган.

Салбий муносабат билдиришдан йироқмиз. Ҳозирча кузатамиз.