ИШДАН ҲАЙДАЛГАН ШОВОТ ПРОКУРОРИ ҚЎШКЎПИР ПРОКУРАТУРАСИДА ИШ ТОПДИ
Шовот тумани прокурори Равшан Машарипов ер талон-торожи ва ноқонуний жазолар ҳақидаги шов-шувлардан кейин ишдан олинган эди. Энди эса у Қўшкўпир прокуратурасида иш бошлади.
Шовотда қонун устуворлиги янги босқичга кўтарилган кўринади.
Ўтган ой ишдан олинган прокурор бугун бошқа туманда яна иш бошлабди. Шунақа тезкорликни оддий одам иш қидирса кўрмайди, лекин айрим “қадрли кадрлар” учун эшиклар доим очиқ.
Гап Шовот тумани собиқ прокурори Равшан Машарипов ҳақида кетяпти. Айтилишича, ерларни талон-торож қилиш, 17 та маҳалла ҳоким ёрдамчиларига ноқонуний тарзда моддалар қўллаб, айбсиз одамларнинг кредитларини тўлаттириш каби ишларга аралашган. Лекин шунча гап-сўздан кейин ҳам одам озгина “дам олиб”, Қўшкўпир тумани прокуратурасига ишга қўйилибди.
Энг қизиғи, тумандаги 1000 гектар ер фуқароларга сотиб, устига ўзлари ҳам шоли экиб юришгани ҳақида гаплар бор. ПК-55 қарорини ўқимасдан туриб, фақат ҳоким ёрдамчиларини жавобгар қилишган. Сектор раҳбарлари ҳам четда, банклар ҳам четда, лекин айбдор сифатида тайёр “қурбонлар” топилган. 17 нафар маҳалла ёрдамчисига икки йиллик жазо қўлланилган.
Манзарага қарасангиз, бу ерда қонун ҳам танлаб ишлаётгандек. Кимгадир модда бор, кимгадир лавозим бор, кимгадир эса янги иш жойи ҳам тайёр.
Баъзи амалдорлар учун ишдан олиниш жазо эмас, шунчаки хизмат жойини янгилаш экан. Оддий одам хатоси учун ойлаб сарсон бўлади, булар эса жанжалдан кейин ҳам яна қонун соҳасига қайтиб келаверади.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг