Хоразм вилояти Шовот туманида жойлашган 16 сон оилавий поликлиника электр энергияси учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилмагани боис электр тармоғидан узилди.

Ҳозир деярли барча тиббий хизматлар электрон тизим орқали амалга оширилади. Свет бўлмагани учун компьютерлар ишламаяпти, шифокорлар беморларни қабул қилишгпа қийналмоқда, таҳлил натижаларини чиқариш ва электрон ҳужжатларни расмийлаштиришнинг имкони йўқ.

Бунинг азобини оддий фуқаролар чекяпти. Муассасага мурожаат қилган кекса ёшдагилар, болали оналар ва саломатлиги ёмон беморлар соатлаб кутиб, охир-оқибат хизмат ололмасдан қайтишга мажбур бўляпти. Тиббиёт муассасасида бундай ҳолат юз бериши инсонлар саломатлиги ва ҳаётига бевосита хавф туғдиради. Бу кундек равшан аксиома-ку.

Ҳозирча Шовот туман соғлиқни сақлаш бўлими ҳам, Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ушбу ҳолат бўйича расмий муносабат билдирмади. Шу мутасадди ташкилотлардан вазиятга зудлик билан аниқлик киритиш, поликлиника фаолиятини тўлиқ тиклаш ва агар камчиликка йўл қўйилган бўлса, масъулларга нисбатан тегишли чоралар кўриш сўралади. Дод дейилмаса, ҳаракатга кечмайсиз чоғи, масъуллар!