Хоразм вилояти Шовот тумани марказий бозори олдидаги чорраҳа – ҳайдовчилар учун қопқон. Йўллар ўйдим-чуқур, светофорлар эса носоз ҳолатда.

🚦 Светофор носоз, йўл бузуқ… лекин камера жарима ёзишда давом этмоқда. Шовотда нима бўляпти?

⚠️ Шовотликлар норози: бузуқ йўл, носоз светофор ва тўхтамайдиган жарима тизими ҳақида видео.

Ҳайдовчилар ҳар куни бузуқ йўл ва тартибсиз ҳаракат сабаб қийин аҳволга тушяпти. Чуқур “яма”лар машиналарга зарар етказади, светофор эса баъзан ишламайди, баъзан тушунарсиз режимда ёниб, ҳаракат иштирокчиларини чалғитади.

Энг қизиғи, шундай ҳолатда ҳам кузатув камералари жарима ёзишда давом этмоқда.
“Йўл бузуқ, светофор носоз, лекин камера тўхтамай жарима ёзади. Оддий одам бу жарималарни қандай тўласин?” — дейди ҳайдовчилар.

Аввало светофорларни созлаш, йўлни таъмирлаш ва шундан кейингина жарима тизимини адолатли қўллаш керак. Ҳар қандай бизнесда даромаддаг аввал инвестиция киритилади. Йўл ҳам асли бизнес-да.

Туман ҳокимлиги қачон енг шимариб вазиятни ўнглаши номаълум.