ДАРАХТЛАР ҚАТАҒОНИ МАКТАБ ОСТОНАСИГА ЕТДИ
Шовот туманидаги 8-умумтаълим мактаби ҳудудида азим дарахтлар ноаниқ кўрсатма асосида кесиб ташланди. Қонунлийлик, зарар миқдори ва айбдорлар ҳақида расмий изоҳлар ҳануз очиқланмади.
Хоразм вилояти Шовот туманидаги 8 сонли умумтаълим мактаби ҳудудида азим дарахтлар кесилди. Катта эҳтимол билан бу қирғиннинг қонуний асоси йўқ,
Ҳозирча дарахтлар кимнинг кўрсатмаси билан кесилгани ҳам, бунга рухсатнома бўлган-бўлмагани ва зарар миқдори қандай ҳисоблангани ҳам очиқ маълум қилинмади.
Жамоатчилик Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, Экология бошқармаси ҳамда Шовот тумани масъулларидан расмий изоҳ кутмоқда. Изоҳ берилмаслиги муқаррар.
Дарахтларни кесишга ким рухсат берган? Зарар нега тўлиқ очиқланмаяпти? Айбдорларга нисбатан қандай чора кўрилади? Буларнинг бари ҳавога айтилган риторик сўроқ.
Мактаб – болаларга қонунга ҳурмат ва табиатни асрашни ўргатадиган жой. Парадокс ҳам шул. Экологик жиноят мактаб остонасидан ҳатлаб ўтди, энди бу жойда тарбия ҳам қуруқ гапга айланди.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг