ШОФИРКОНДА ЧАҚАЛОҚЛАР ЎЛИМИ: МАНСАБДОРЛАР НЕГА ЖИМ?
Шофиркон туманида бир неча чақалоқ вафоти ҳақида хабарлар тарқалмоқда, аммо маҳаллий ҳокимият ва прокуратура бу фожиа юзасидан жамоатчиликка очиқ изоҳ бермаяпти. Ота-оналар жавоб ва аниқ чоралар кутишмоқда.
Шофиркон туманида юракни эзувчи ҳолат кузатилмоқда: чақалоқлар нобуд бўлмоқда, аммо туман ҳокими ҳам, прокурори ҳам бу фожиага бефарқ.
Айтишларича, туман ҳокими йўлларни бузиш ва бошқа ишлар билан овора, туман прокурори эса ташкилотларни текширтириш билан банд.
Аммо, наҳотки, бола ҳаёти бу мансабдорлар учун бир тийинга ҳам арзимаса?
2026 йил 25 майдан буён бир неча чақалоқ бу ўлгани айтилмоқда. Бу масала бўйича туман прокуратурасидан тортиб вилоят прокуратурасигача мурожаат қилинган. Лекин, минг афсуски, навбатдаги бир бегуноҳ чақалоқ ҳам ҳаётдан кўз юмди.
Бу – орзулари ушалмай қолган гўдаклар, фарёди осмонга чиққан ота-оналар, жавоб кутган халқ дарди.
Масъуллар Шофиркондаги вазиятга бефарқ бўлишмайди деган умиддамиз.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг