Шаҳрихонда фавқулодда вазиятнинг янги тури аниқланди. Ёнғин эмас, сув Шаҳрихонда «фавқулодда» хизмат – текширмаслик 1,5 миллион сўм

Шаҳрихонда фавқулодда вазиятнинг янги тури аниқланди. Ёнғин эмас, сув тошқини эмас, зилзила ҳам эмас. Текширув келиб қолиши мумкин.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълумотига кўра, Шаҳрихон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари Б.Г. «Ҳ.» МЧЖ иш юритувчиси Э.К.дан 1,5 миллион сўм олаётган вақтда тезкор тадбирда ушланган.

Тергов версиясига кўра, бу пул оддий «чойпул» эмас, анча замонавий хизмат пакети учун бўлган: умумий овқатланиш шохобчасида келгусида фавқулодда вазиятлар бўйича текширув ўтказмаслик, мабодо бошқа текширувчилар келиб қолса, масалани тадбиркор фойдасига «ҳал қилиб бериш».

Қисқаси, хабардан англашилишича, фавқулодда вазиятнинг олдини олиш эмас, фавқулодда текширувнинг олдини олиш хизмати таклиф қилинган.

Нархи ҳам фавқулодда эмас – 1,5 миллион сўм.

Бу воқеадан кейин тадбиркорларда янги савол пайдо бўлиши мумкин: ёнғин хавфсизлиги учун ўт ўчиргич сотиб олиш керакми ёки текширув хавфсизлиги учун алоҳида бюджет ажратиш керакми?

Энг қизиғи, Фавқулодда вазиятлар тизимининг вазифаси хавфни олдиндан кўриш ва уни бартараф этиш. Департамент хабари ростдан ҳам тергов ва кейин судда тасдиқланса, бу сафар тизим ичидаги «хавф»ни ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар олдиндан кўрган бўлиб чиқади.

Расмий маълумотга кўра, Б.Г. пулни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси – пора олиш бўйича жиноят иши қўзғатилган ва тергов давом этмоқда.

Шу боис ҳозирча охирги нуқтани суд қўяди.

Хуллас, Шаҳрихонда фавқулодда вазиятлар ходимининг ўзи фавқулодда вазиятга тушиб қолди.