СЕРГЕЛИ ИИБ ПРОПИСКАСИ ЙЎҚ ТАЛАБА ҚИЗЛАРНИ ТУТҚУН ҚИЛДИ
Сергели тумани 3-сонли ИИБ ходимлари жиноят содир этмаган, фақат вақтинчалик пропискаси йўқ бўлган талаба қизларни бир неча соат ушлаб тургани ҳақида шикоятлар келмоқда. Бу ҳолат қонунийми ва «янги Ўзбекистон» да прописка назорати қай тарзда амал қилмоқда?
Элтузарга Сергели туманидаги 3-сонли ИИБнинг ошиқча ташаббускор ходимлари томонидан 10 март куни жиноят содир этмаган талаба қизлар “вақтинчалик прописканг йўқ” деган асос билан ушлаб турилгани ҳақида шикоятлар келиб тушмоқда.
Қонунан 22:00 дан эрталаб соат 6:00 гача жиноятчини тергов қилиш ҳам тақиқланган бир вақтда Сергели мелисалари нима сабабдан талаба қизларни тутқун қилишгани номаълум.
«102га ёрдам сўраб қўнғироқ қилган, ҳали турмушга чиқмаган ёш талаба қизларни соат 21:00 дан 00:25гача, кетишига рухсат бермай, 3 соатдан ортиқ ИИБ биносида ушлаб турилиши – қизларга нисбатан содир этилган зулм», – дейди мурожаатчилар.
Каримов диктатураси даврига хос прописка назорати янги Ўзбекистонда бўлмаслиги керак. Сергели ички ишлар ходимларининг бундан хабари йўқми?
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг