САУДИЯДА ҚОЛИБ КЕТАЁТГАН ЗИЁРАТЧИЛАР ЮРТГА ҚАЙТАРИЛМОҚДА
Саудия Арабистонида турли фирмалар орқали умра сафарини амалга ошириб, Маккада меҳмонхоналарда узоқ муддат қолаётган 170 дан ортиқ ўзбекистонлик зиёратчиларни Ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда, уларнинг кўпчилиги ёши улуғ ва бемор фуқаролардир.
Саудияда Арабистонида қийин аҳволга тушиб қолган ўзбекистонлик зиёратчиларни Ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари Makkaда жойлашган Kanari ва Al-Ayam Elite меҳмонхоналарида узоқ муддат қолиб кетгани ижтимоий тармоқларда кўп муҳокамаларга сабаб бўлди.
Элтузарга маълум қилинишича, айни пайтда ушбу меҳмонхоналарда Ватанга қайтишни кутаётган 170 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси бор. Зиёратчилар Саудия Арабистонига турли фирмалар томонидан ташкил этилган 14 кунлик зиёрат доирасида келганини билдиришган. Улар орасида 40 кундан буён юртга қайтолмаётганлари ҳам бор. Уларнинг кўпчилини ёши катталар, касал ва беморлар ташкил қилади. Бундай беморлар доимий равишда дори-дармон қабул қилишга муҳтож. Аммо уларда дори-дармон тугул овқатланишга имкон йўқ. Пуллари ва сабрлари тугаган.
Зиёратчилар Ўзбекистон ҳукуматидан амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Элчихонп вакиллари қайд этишича, сўнгги йилларда айрим сайёҳлик фирмалари ҳамда тегишли лицензияга эга бўлмаган жисмоний шахслар томонидан умра сафарлари ташкил этилаётгани фуқаролар учун жуда кўп муаммолар келтириб чиқармоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ҳам ўзбекистонлик зиёратчи Маккага сафари чоғида кийим-кечаксиз, пулсиз ва ҳужжатсиз қолгани ҳақида хабар тарқалганди. Шунингдек, элчилар Саудия Арабистонига велосипедда йўл олган фуқарони ҳам Ватанга қайтаришда ёрдам берилган. Шунингдек элчихона вакиллари зиёрат масаласига енгил қарамаслик кераклиги ва ҳатто туяда ёки велосипедда зиёратга чиқувчиларни қаттиқа қоралаб чиқмоқда.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг