САУДИЯ АРАБИСТОНИ ҲАЖ ҚОИДАЛАРИНИ КЕСKИН ҚАТЪИЙЛАШТИРДИ
Саудия Арабистони ҳаж мавсуми олдидан рухсатномасиз ҳаж қилишга уринаётганлар ва уларга кўмаклашувчилар учун йирик жарималар, депортация ҳамда кириш тақиқлари каби кескин жазо чораларини жорий этди.
Саудия Арабистони ҳаж мавсуми олдидан рухсатномасиз ҳаж қилишга уринганлар ва бундай зиёратчиларга ёрдам берганларга нисбатан қаттиқ жазо чораларини жорий қилди.
Янги тартибга кўра, ҳажни расмий рухсатномасиз амалга оширишга уринган шахслар 20 минг саудия риёлигача жаримага тортилади. Шунингдек, хорижлик қоидабузарлар мамлакатдан депортация қилинади ва уларнинг Саудия Арабистонига кириши 10 йилгача тақиқланади.
Рухсатномасиз ҳаж қилувчиларга ёрдам берганлар, жумладан уларни ташиган, жойлаштирган ёки виза расмийлаштириб берган шахслар эса 100 минг саудия риёлигача жаримага тортилиши мумкин. Айрим ҳолларда уларнинг транспорт воситалари ҳам мусодара қилинади.
Саудия Ички ишлар вазирлиги бу чоралар ҳаж пайтида хавфсизлик ва тартибни таъминлаш, рухсатномасиз зиёратчилар оқимини чеклаш мақсадида қабул қилинганини билдирди.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг