Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида гиёҳвандлик моддасини қонунга хилоф равишда сақлаганликда айбланган фуқарога нисбатан суд ҳукм
Суд ҳужжатларида қайд этилишича, 27 яшар аёл Ҳ. З. 2026 йил 16 март куни кеч соат 22:30 атрофида Сариосиё туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган. Унинг бошқарувида бўлган «Gentra» мошин кўздан кечирилганда, торпеда қисмида оғирлиги 0,12 грамм бўлган «гашиш» (наша) гиёҳвандлик моддаси топилди.

Тергов пайти айбланувчи бу гашишни ўзи истеъмол қилишини айтган. Тўғриямда, тиш ковагига юқ бўлмайдиган 0,12 грам нашани сотиш учун олиб юрмайдику.

Судя аёлга ажабланиб қаради, хотин киши бўп туриб гашиш чекадими деб ўйлаган катта эҳтимол билан. Момолар нос отиб, чилим чекканидан ё хабари йўқ, ё эслолмайди.

Суд аёлнинг топган-тутганидан 10 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташ муддати маҳкум жазони ўташ учун юборилган корхона, муассаса ёки ташкилотда иш бошлаган кундан ҳисобланади.