Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Сахалинда Япония махсус хизматларидан бири манфаати йўлида жосусликда гумонланаётган журналист қўлга олинганини маълум қилди.

ФХХ маълумотига кўра, журналист Россия мудофаа қобилиятига оид маълумотларни тўплаш ва сақлаш, кейинчалик уларни Япония разведкасига етказиш мақсадида фаолият олиб борганликда гумонланмоқда.

Қўлга олинган шахс Япониянинг «Хоккайдо симбун» газетаси журналисти Юки Имаи. У Россия Ташқи ишлар вазирлигида расмий аккредитациядан ўтган.

Журналист Москвага олиб келинган ва суд қарори билан қамоққа олинди. Унга қўйилган айблов исботланса, 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Ҳозирча Япония томонининг ушбу ҳолат юзасидан муносабати маълум эмас.