РОССИЯ ЯНГИ МОБИЛИЗАЦИЯГА ТАЙЁРМИ?
The Guardian маълумотича, Россия ҳозирча янги сафарбарлик ўрнига шартнома асосида ҳарбий хизматга жалб қилишга урғу бермоқда. Зеленский сайловлардан сўнг сафарбарлик эҳтимолига ишора қилар экан, Москва бу хабарларни кескин рад этяпти.
Россияда янги сафарбарлик эълон қилиниши борасида ҳозирча аниқ белгилар йўқ. Бу ҳақда The Guardian Москвадаги вазиятдан хабардор манбаларга таяниб хабар берди.
Нашрга кўра, Россия ҳукумати ҳозирча янги сафарбарлик ўтказиш ўрнига эркакларни армияга шартнома асосида жалб қилишга урғу беряпти.
Айни пайтда Украина президенти Владимир Зеленский Россия сентябрь ойидаги сайловлардан кейин янги сафарбарлик бошлаши мумкинлигини таъкидламоқда. Унинг сўзларига кўра, бу маълумот Украина қўлига тушган Россиянинг ички ҳужжатларида ҳам акс этган.
Россия томони бу хабарларни рад этяпти. Дмитрий Медведев 28 июль куни Россияда янги сафарбарлик тайёрланаётгани ҳақидаги хабарларни «ёлғон провокация» деб атади.
Уруш ҳалибери тугамаса Россия билан бирга Ўрта Осиё иқтисоди ҳам инқирозга юз тутади.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг