“РОССИЯ-УКРАИНА” УРУШИДАН ҚОЧГАН ЎЗБЕК
Косонлик А.Н. Россияда қонунбузарликка йўл қўйиб, жазодан қочиш учун “Россия–Украина” урушида иштирок этиш шартномасини имзолади. Ҳарбий полигондан қочиб, элчихонага мурожаат қилди ва Ўзбекистонда ЖК 154¹-моддаси бўйича жаримага тортилди.
Косонлик А.Н Россия Федерациясига ишлаш мақсадида бориб, ўзга юртда яшаш қоидаларини бузгани сабабли полиция ходимлари томонидан ушланди.
Жавобгарликка тортилмаслик мақсадида эса Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги томонидан тақдим этилган 1 йиллик “Россия-Украина” урушида иштирок этиш бўйича шартномани имзолаб, Россия Федерациясининг ҳарбий хизматига кирган.
Кейин эса Россия Федерацияси Ханты-Мансийск шаҳрида жойлашган ҳарбий полигонидан қочиб, Москвадаги Ўзбекистон Республикаси элчихонасига мурожаат қилган.
Шу билан ватанга эсон-омон қайтиб келдию, аммо “қилмиш-қидирмиш”, деганлар. Ҳеч бир жиноят жазосиз қолмайди. А.Н
Ўзбекистон Республикаси ЖК 1541-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараварида 8 миллион 240 минг сўм жарима тайинланди.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг