АҚШ президенти Дональд Трамп Россия ва Украина энергетика объектларига ўзаро ҳужум қилмасликка келишганини маълум қилди. Трампнинг таъкидлашича, Украина Россия энергетика инфратузилмасига зарба бермасликка, Россия ҳам, ўз навбатида, Украина энергетика объектларига ҳужум қилмасликка рози бўлган.

Украина президенти Владимир Зеленский эса Украина бундай келишувга амал қилишга тайёрлигини, бироқ бунинг учун Россия томонидан ҳам ҳақиқий ва ишончли кафолатлар бўлиши зарурлигини билдирди.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, келишув узоқ муддатли ва ишончли бўлиши, муҳим инфратузилмаларнинг яна вайрон қилинишига йўл қўймаслиги керак.

Трамп, шунингдек, жаҳонда дизель ёқилғиси нархининг ўсишига асосий сабаб Россия ва Украина ўртасидаги уруш эканини таъкидлади. Зеленский вақтинчалик келишув эмас, урушни бутунлай тугатиш зарурлигини бот-бот уқтирмоқда.