Россиянинг Пенза вилоятида «Ўрта Осиё — Марказ» магистрал газ қувурида содир бўлган кучли портлаш Ўзбекистоннинг энергетика хавфсизлиги масаласини яна кун тартибига олиб чиқди.

14 октябрь куни тарқалган хабарларга кўра, Волчково қишлоғи яқинидаги портлаш оқибатида баландлиги 70 метрга етган олов устуни пайдо бўлган. Россия расмийлари қувур зудлик билан ёпилганини маълум қилган. Ҳозирча қурбонлар ҳақида хабар йўқ.

Аммо Ўзбекистон учун асосий савол бошқа: мамлакатга Россиядан келаётган газ таъминоти тўхтадими?

Энергетика вазирлиги ҳозирча бу борада маълумот бергани йўқ. Шунинг учун портлаш Ўзбекистонга газ етказиб беришни амалда тўхтатгани ҳозирча тасдиқланмаган.

ГАЗ ЭКСПОРТЧИСИДАН ГАЗГА ҚАРАМ ДАВЛАТГАЧА

Ўзбекистон яқин ўтмишда табиий газни экспорт қилувчи давлат сифатида танилган. Бугун эса мамлакат ўз эҳтиёжларини қондириш учун Россия ва Туркманистондан миллиардлаб долларлик газ сотиб олишга мажбур.

2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида Россия ва Туркманистондан табиий ҳамда суюлтирилган газ импорти 1,21 миллиард долларга етган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15,2 фоизга кўп.

Айни пайтда Ўзбекистоннинг газ экспорти 34,8 фоизга қисқариб, 322,3 миллион долларни ташкил этган.

2026 йил январь–август, миллиард АҚШ доллари

Бу рақамлар мамлакат газ савдосидаги номутаносибликни кўрсатади. Энг ташвишланарлиси, импортга қарамлик ортиб бораётган бир пайтда ички газ қазиб олиш ҳажми ҳам камаймоқда. «Ўзбекнефтгаз» ва унинг корхоналарида 2026 йил якунида қазиб олиш қарийб 10 фоизга қисқариши кутилмоқда.

18:00: РОССИЯ ГАЗИ: ИҚТИСОДИЙ ЗАРУРАТМИ ЁКИ СТРАТЕГИК ТАВАККАЛЧИЛИК?

2023 йилда Ўзбекистон Россия газини импорт қилишни бошлаганида бу қарор ички тақчилликни бартараф этиш чораси сифатида тақдим этилган эди.

Бироқ уч йил ичида Россия газининг аҳамияти сезиларли даражада ошди.

2025 йилда «Газпром» Ўзбекистонга 6,48 миллиард куб метр газ етказиб берган. Бу 2024 йилга нисбатан қарийб 15 фоизга кўп. Ўша йилнинг октябрь–декабрь ойларида етказиб бериш ҳажми қувур тизимининг максимал техник имкониятлари даражасига етган.

Демак, Россия гази энди Ўзбекистон энергетика тизими учун оддий қўшимча манба эмас, балки муҳим таъминот омилига айланмоқда.

Пензадаги портлаш ана шу қарамликнинг заиф томонини кўрсатди: четдан келадиган газга таянган мамлакат нафақат нархлар ва сиёсий қарорларга, балки ўз ҳудудидан ташқаридаги инфратузилманинг техник ҳолатига ҳам боғланиб қолади.

Бунда яна бир жиҳат бор. «Ўрта Осиё — Марказ» қувури совет даврида Марказий Осиё газини Россияга ташиш учун қурилган. Энди эса унинг айрим қисмларидан тескари йўналишда – Россия газини Ўзбекистонга етказиш учун фойдаланилмоқда.

Бу тарихий ўзгаришнинг ўзи минтақанинг энергетика соҳасидаги иқтисодий мавқеи қандай ўзгарганини кўрсатади.

ПОРТЛАШДАН ҲАМ ХАВФЛИРОҚ МУАММО

Аслида, бир қувурдаги авария бутун мамлакатни энергетика инқирозига олиб келмаслиги керак. Барқарор энергетика тизимида муқобил таъминот манбалари, етарли газ захиралари ва фавқулодда вазиятлар учун ишлаб чиқилган режалар бўлиши зарур.

Ўзбекистонда бу механизмлар қай даражада самарали ишлаши эса жамоатчилик учун етарлича очиқ эмас.

Масалан, қуйидаги саволларга аниқ жавоб керак: Россиядан газ етказиб бериш узоқ муддатга тўхтаса, Ўзбекистон ички эҳтиёжини қанча вақт мустақил қондира олади?

Мамлакатнинг стратегик газ захиралари қанча?

Россия газининг нархи, импорт ҳажми ва шартномаларнинг асосий шартлари нега тўлиқ