💊 ФАРМАЦЕВТИКА ИНДУСТРИЯСИНИ ЯРАТГАН РОКФЕЛЛЕР НЕГА ЎЗИ ТАБЛЕТКАГА ИШОНМАГАН?
Рокфеллер фармацевтика индустриясига асос солиб, тиббиётни кимёвий дориларга йўналтирган, аммо ўзи 98 ёшгача гомеопатияга таянган. Унинг танлови фарма тузуми, саломатлик ва шахсий масъулият ҳақида ўйлатади.
Ўзбекистонда тиббиёт ва фармацевтика тармоғи бирлаштирилгани ҳақидаги хабарлар фонида фармацевтика индустриясига оид қизиқ факт:
Рокфеллер фармацевтика индустриясини яратди.Лекин ўзи 98 ёшгача гомеопатия билан даволанган.
Жон Рокфеллер — фармацевтика индустриясининг отаси. Айнан у XX аср бошларида тиббиёт тизимини тубдан ўзгартиришга маблағ йўналтирган. Табиий усуллар аста-секин кимёвий дорилар билан алмаштирила бошланган. Миллиардлаб пуллар университетлар, клиникалар ва ОАВга йўналтирилди, токи бир сўз мейнстримга айлансин: «дори». Лекин парадокс шундаки — Рокфеллернинг ўзи 98 ёшгача гомеопатия билан даволанган.
Унинг шахсий шифокори классик гомеопат бўлган. У кимёвий дориларни тиқиштирмаган, «схема бўйича» эмас, балки организмни чуқур тушуниш асосида ишлаган. Дунё нефт-кимё препаратларига ўтказилаётган бир пайтда, Рокфеллернинг ўзи бошқа йўлни танлаган. Чунки у тушунган: оммавий бозор — бу бизнес. Саломатлик эса индивидуал масала.
Нега у ўзи молиялаштирган тизим билан даволанмаган? Чунки фармацевтика тузуми тўлиқ шифо учун эмас, балки доимий истеъмол учун қурилган, деган қараш бор. Сурункали бемор — идеал мижоз: доим дори ичади, доим касал бўлади, доим тўлайди. Тизим сабабни излашга эмас, симптомни босишга мослаштирилган.
Тиббиёт қайта ёзилди. Университетларга фақат «тўғри илм» учун пул берилди. Барча альтернатив йўналишлар четга сурилди. Сенга: «Агар дорихонада бўлмаса — демак, илмий эмас», деган фикр сингдирилди. Ҳолбуки, фарма тизими асосида турган инсоннинг ўзи ҳеч қачон таблеткани ўзининг асосий ечими деб билмаган.
Масала фармацевтика ёмонлигида эмас. Масала – сиз текширишингиз керак бўлган нарсага кўр-кўрона ишонишингизда. Сиз ҳаммасидан воз кечишга мажбур эмассиз. Лекин ўйлашга мажбурсиз. Агар тизимни қурган одамнинг ўзи ундан четда турган бўлса, балки ўзингизга бир неча савол бериш вақти келгандир?
Агар бошингиздан пропагандани чиқариб ташласангиз – қайси даволаш усулини танлаган бўлардингиз?
Изоҳларда ёзинг.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг