РИШТОН ҲОКИМЛИГИ УРУҒЛИККА ЯРАМАЙДИГАН КАРТОШКАНИ ФЕРМЕРЛАРГА МАЖБУРАН СОТЯПТИ
Риштон туманида фермерлар ҳокимлик томонидан 10 минг сўмдан уруғликка ярамайдиган картошка сотиб олишга мажбурланаётганидан шикоят қилмоқда. Мутасаддилар ҳаракатларида манфаатлар тўқнашуви бор-йўқлиги холис текширув орқали аниқланиши керак.
Элтузарга Риштон тумани ҳокими Баҳодир Ҳолиқов фермерларни 10 минг сўмдан картошка сотиб олишга мажбурланаётгани ҳақида шикоятлар келиб тушмоқда.
«Тарқатилаётган картошка уруғлик сифати талабига жавоб бермайди, ўзи истеъмол картошкаси бўлса ҳам режа баҳонасида сотишяпти» – дейди фермерлар.
Айни дамдатуман ҳокимлиги ва қишлоқ хўжалиги бўлими картошкани фермерларга ўтказяпти. Фермерлар банкка кредит сўраб борганда “маблағ йўқ” деган жавобни эшитади, аммо айни пайтда қиммат картошка сотиб олишга мажбур қилинишяпти.
Ҳар йили турли жойларда “лойиҳалар”, “режалар” ёки “ташаббуслар” номи билан фермерларга маълум маҳсулотларни мажбурий сотиш амалиёти кузатилади. Бу босим ортида манфаатлар тўқнашуви борми? Холис текширувдан сўнг бу даъволар тасдиғини топса, мутасадди ташкилотлар муносабат билдириши, ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериши шарт.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг