“РАЙОНО” ВА “ОБЛОНО”НИ ЭСКИ ТИЗИМ САРҚИТИ
Муаллиф мактабгача ва мактаб таълими тизимининг ўта коррупциялашганини, ОблОНО ва РайОНО каби тузилмалар эски тизим сарқитига айланганини ва уларни қисқартириш орқали таълимни ислоҳ қилиш зарурлигини кескин танқид қилади.
Ўрни келганда очиқ айтишимиз керак: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизими ўта коррупциялашган тизим.
Аҳвол жуда аянчли ҳолатда, айрим масалаларда ҳатто мафиялашиш даражасида расво. Ҳақиқатни айтсангиз, бошингизга итнинг кунини соладиган даражада расво.
Намангандаги 5 ёшли қиз жирканч педофилни эмас, аслида коррупциялашган тизим қурбонидир.
Тизимни порахўр, таъмагир, нопок, ахлоқсизлардан тозалаш керак: батамом, катта тозалаш ўтказиш лозим.
ОблОНО, ГорОНО, РайОНОларни қисқартириш керак. Буларнинг барчаси қиладиган ишининг тайини йўқ сарқит органлар. Барчаси коррупциянинг уяси.
XXI асрда, IT замонида буларга умуман эҳтиёж йўқ. Аксинча, буларга ажратилаётган маблағлар ҳисобидан мактаб ва боғчаларни замонавий жиҳозлаш керак.
ОблОНО ва РайОНОларни йўқ қилишни исташини президент Шавкат Мирзиёев ҳам айтган эди. Афсуски, мафиялашган тизим бунга йўл қўймади.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг